3680

АҚШ такомиллаштирилган бомбасини синовдан ўтказди

Дунё 14 апрель 22:22 306

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари 14 март куни Невададаги Тонопа полигонида такомиллаштирилган B61-12 термоядровий бомбасини синовдан ўтказган. Бомба F-16C қирувчи самолётидан ташланган.

Маълумотга кўра, синов ядро портлашларини тақиқлаш тўғрисидаги халқаро шартномага биноан жанговар зарядсиз амалга оширилган.

Хабарда айтилишича, бу F-16C самолёти орқали илк синов бўлган. Келгусида бомбани B-2A, B-21, F-15E, F-16C/D ва F-16 MLU, шунингдек F-35 ҳамда PA-200 самолётлари орқали қўллаш режалаштирилган.

2015 йилнинг ноябрида АҚШнинг Невада штатида илк марта B61-12 бомбаси муваффақиятли синовдан ўтказилган эди.

Модернизация қилинган B61-12 атом бомбаси ҳозирда АҚШ армияси қуролланишида мавжуд бўлган B61 туркумидаги B61-3, -4, -7, -10 ядро бомбаларининг ўрнини эгаллайди.

Такомиллаштирилган бомбанинг ишлаб чиқарилиши 2020 йилгача бошланиши режалаштирилган.

2020 йилдан B61-12 бомбаларини Европадаги ҳарбий базаларда жойлаштириш бошланади. Ҳозирги кунда ушбу базаларда бомбанинг эски модели сақланмоқда.

Изоҳ билдириш