36422

АҚШ собиқ президентининг рафиқаси Барбара Буш 92-ёшида вафот этди

Дунё 19 апрель 10:53 154

АҚШнинг собиқ 41-чи президентининг рафиқаси Барбара Буш сешанба куни ўз уйида 92 ёшида вафот этди.

Шифокорларнинг айтишича, охирги кунларда Барбаранинг соғлиғи кун сайин ёмонлашарди. Натижада Барбаранинг ўзи барча муолажалардан воз кечишни лозим топди.

Барбара Буш Нью-Йоркда, 1925 йилнинг 8 июнь куни туғилган. Ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи билан у 16 ёшида танишади ва 20 ёшида улар турмуш қуради. Биргаликда улар 73 йил яшашди.

Бушларнинг беш нафар фарзанди, 17 невараси ва етти авараси бор. Барбара АҚШ тарихидаги президентнинг рафиқаси ва онаси бўлган ягона аёлдир.

Изоҳ билдириш