3629

АҚШ ОАВлари Вашингтонга Россияда «бомбаларнинг отаси» борлигини эслатиб қўйди

Дунё 14 апрель 16:26 373

Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги «Ислом давлати» террорчиларига қарши «бомбаларнинг онаси» дея аталмиш, оғирлиги салкам 10 тонналик энг кучли GBU-43 ядросиз бомбасини йўллади.

National Interest нашри айни вақтда Россияда «бомбалар онаси»дан кўра кучлироқ ядросиз қурол борлигини таъкидламоқда.

У авиацион вакуумли бомба бўлиб, «бомбаларнинг отаси» сифатида машҳур. У АҚШнинг энг кучли ядросиз, «бомбаларнинг онаси» деб аталмиш GBU-43 ни ортда қолдиради, деб ёзган нашр.

Нашрнинг ёзишича Россия эга «ота»нинг маррани йўқ қилиш кучи америка «онаси»дан икки баробар ортиқ. Ушбу бомба биринчи марта Россияда 2007 йилда синовдан ўтказилган.

Қурол портлатилганда портловчи зарралар аланга олиб, бўшлиқни тўлдиради ва ўз йўлидаги барча объектларни йўқ қилиб ташлайди, аммо радиоактив заҳарланиш содир бўлмайди, деб эслатган нашр.

Изоҳ билдириш