43507

АҚШ ҲҲК B61-12 бомбаси синовдан ўтказилаётганини тасдиқлади

Дунё 3 июль 8:36 140

Ядро зарядисиз бомбанинг иккита синови 9 июнь куни Невада штатидаги Тонопа полигонида ўтказилди

АҚШ ҲҲК мамлакат Энергетика вазирлиги Ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси билан ҳамкорликда B-2 Spirit стратегик бомбардимон самолётларида илк маротаба бошқариладиган ядро бомбасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Ядро зарядисиз бомбанинг иккита синови 9 июнь куни Невада штатидаги Тонопа полигонида ўтказилди.

«Ушбу синовлар ҳамкорликдаги тестларнинг бир қисми бўлиб, самолётнинг қурол-аслаҳ ва бомбанинг ноядровий функцияларини етказиб беришдан иборат», — дейилади хабарда.

«Ушбу малакали парвоз синовлари шуни кўрсатмоқдаки, B61-12 конструкцияси тизим талабларига жавоб беради ва B61-12 бомбасининг миллий хавфсизлик талаблари асносида кейинги хизмат муддатини узайтириш учун дастур қанчалик тараққий этганини кўрсатиб беради», — деб таъкидлаган АҚШ Энергетика вазирлиги ядровий хавфсизлик миллий бошқармаси ходими Майкл Люттон.

 

Изоҳ билдириш