49192

АҚШ иштирокидаги урушларда қанча одам ҳалок бўлгани ҳисоблаб чиқилди

Дунё 15 ноябрь 18:32 467

АҚШ иштирокидаги урушларда 480 минг инсонлар ҳалок бўлди, улардан 244 минг нафари маҳаллий аҳолини ташкил қилади. Бу ҳақда Брауновск университетида ўтказилган тадқиқот муаллифи Нета Кроуфорд маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон, Ироқ ва Сурия ва бошқа давлатлардаги ҳарбий тўқнашувлар оқибатида 10 миллион одам қочоққа айланди.

Шунингдек, Кроуфорд ҳисобига кўра, Вашингтон 2001 йилдан 2019 йил якунигача урушларга 5,9 триллион доллар маблағ сарфлади.

Ўз навбатида Пентагонда 2001 йил 11 сентябрдан ва 2018 молия йилигача ҳарбий ҳаракатлар учун 1,7 триллион доллар сарфланишини маълум қилганди.

Бу маблағ ва ҳаражатлар Ироқ ва Афғонистонда уруш ҳамда қатор мамлакатларда ҳарбий операцияларга кетмоқда.

Тадқиқотчининг таъкидлашича, АҚШ Мудофаа вазирлиги уруш ҳаражатларининг фақат бир қисмини ўз ичига олади.

“Агар АҚШ бундай ҳаражатларни давом эттирса, ҳатто 2023 йилгача барча урушлар тугатилган тақдирда ҳаражатлар 6,7 триллион долларни ташкил қилади”, деб қўшимча қилди Кроуфорд.

Изоҳ билдириш