1547

4 ёшли бола ўз онасини хаётини сақлаб қолди

Дунё 26 март 9:46 342

Evening Standart нашрининг ёзишича ушбу ходиса 7 март куни содир бўлган лекин бу хақида фақатгина Лондон полицияси гўдакни 999 хизматига телефон қўнғироғидан ёзиб олинган овозни нашр қилганидан сўнг маълум қилинган.

Гўдак ўзини Роман деб таништирган ва Онасини ўлиб қолганлигини айтган (бу вақтда онаси хушидан кетган бўлган). Кичкина қахрамон онасини кўзи юмиқ эканлигини, нафас олмаятганлини айтган ва ўз яшаш манзилини тўлиқ тушунтирган.

Боланинг тезкор кўнғироғи туфайли полиция ва шифокорлар воқеа жойига 13 дақиқада етиб келишган ва аёлга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишган. Хозир гўдак ўз онаси билан бирга. Аёлнинг соғлигига хеч нарса хаф солмаяпти.

Кичик қахрамон онасининг сенсорли iPhoneни бош бармоғи ёрдамида очиб Siri овозли хизмати орқали кўнғироқни амалга оширган.

Изоҳ билдириш