8015

2017 йилнинг июнь ойида ШҲТ аъзолигига яна икки давлат қўшилади

Дунё 30 май 8:40 291

Ҳиндистон ва Покистон июнь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Остонада бўлиб ўтадиган саммитида ташкилотнинг тўлақонли аъзосига айланади. Бу ҳақида ташкилот бош котиби Рашид Алимов «Россия ва Хитой: икки томонлама муносабатларнинг янги босқичи» учинчи халқаро анжуманида маълум қилди, деб хабар берди «Вестник Кавказа».

«Олтилик саккизликка ўсаётганига сабаб бу ташкилотнинг мутлақо янги ўзига хос хусусияти бўлади. Амалий жиҳатдан у барча кўрсатгичлар бўйича ўсади», — дея таъкидлади Рашид Алимов.

ШҲТ 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон иштирокида асос солинган халқаро ташкилот. 2016 йил июнь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш борасида меморандум имзоланган эди.

Изоҳ билдириш