44503

«Юнусобод»даги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон 12 июль 15:32 2 007

Бугун 12 июл куни тахминан соат 13.47да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Юнусобод тумани Юнус ота кўчасида жойлашган “Kristall” супермаркетининг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар берди Тошкент шахар ИИББ.

Маълумотга кўра, бинонинг фақат 1-қавати ишлаётган бўлган. Воқеа жойига 5 дақиқада биринчи ёрдамчи кучлар етиб келган, жами бўлиб 6 та жанговар махсус ўт ўчириш машинаси ва иккита ёнғин нарвонларидан фойдаланилган. Соат 14.11да ёнғин жиловланди ва соат 14.18да бутунлай бартараф этилган. Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида олов бинонинг бошқа қаватларига тарқалмади ва ҳеч ким жароҳатланмаган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳ билдириш