48252

Yandex реклама учун тўловларни UzCard карталаридан қабул қила бошлади

Ўзбекистон 9 октябрь 16:03 321

Yandex.Direkt Ўзбекистонда миллий тўлов тизими — УзCард карталарини қабул қила бошлади. Энди ўзбекистонлик реклама берувчилар реклама кампанияларини мамлакатдаги энг оммабоп карталар билан тўлашлари мумкин.

UzCard карталари билан ўзбек сўмида пул ўтказиш мумкин: Директ фойдаланувчи танлаган валютада (доллар, евро ёки рубл) ҳисоб қўяди, кейин Ўзбекистон МБ курси бўйича сўмда ўтказади. Пул бир лаҳзада ва воситачилик ҳақисиз ўтказилади, шунинг учун фойдаланувчилар ҳеч нарса йўқотмайдилар. Процессинг жараёнини Упай компанияси таъминлайди, Директ билан УзCард техник интеграцияси билан Пайтуре процессинг маркази шуғулланди. Ҳозиргача реклама берувчилар рекламани фақат Виса ёки МастерCард карталари билан ёки банклар воситачилик ҳақи эвазига амалга оширадиган валюта ўтказмалари ёрдамида тўлашлари мумкин эди.

«Биз Ўзбекистонлик реклама берувчилар томонидан Директ хизматига бўлган катта қизиқишни кўряпмиз ва ҳамкорларимиз учун имкониятларни кенгайтиришга интиламиз. УзCард карталаридан 19 миллиондан ортиқ киши, яъни Ўзбекистоннинг тўлов қобилиятига эга аҳолисининг асосий қисми фойдаланади. Одамлар улар билан сайтлар, озиқ-овқат дўконлари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида тўловни амалга оширадилар. Реклама берувчилар кампанияларини тўлашлари осонроқ ва қулайроқ бўлиши учун биз ҳисоб-китобларнинг бу усулини Директ хизматига ҳам қўшдик», — дейди «Яндех» компанияси кичик ва ўрта бизнесга сотувлар бўйича директор ўринбосари Сергей Герцҳтейн.

«Yandex компанияси Директ фойдасига тўловларни қабул қилиш бўйича бизни ҳамкор сифатида танлаганидан хурсандмиз. Дижитал-рекламани ўзбек сўмида тўлаш имконияти товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчиларига ташқи бозордаги савдонинг янги даражасига чиқиш ва ички бозорда янги харидорлар топишга ёрдам беради, деб умид қиламиз», — дейди Упай сервисининг эгаси бўлган «Мароканд» компаниясининг бош директори Бехзод Ботиров.

Yandex.Direkt  — бу турли-туман реклама кампанияларини ўтказишга имкон берувчи ягона платформа. Унинг ёрдамида янги аудиторияни жалб қилишдан тортиб мижозларни ушлаб қолишгача бўлган кўпгина масалаларни ҳал қилиш мумкин. Директ рекламани Яндех хизматида қидириш натижалари саҳифалари ва Реклама тармоғи майдончаларига жойлаштириш имконини беради, эҳтимолий мижозлар эса уни компютер ва мобил қурилмаларда кўришлари мумкин. Йил бошидан бери Директ платформасидаги Ўзбекистонлик реклама берувчилар сони бир ярим марта ортди. Барча янги мижозларга сервис жамоаси реклама кампаниясини қандай яратиш тўғрисида батафсил айтиб беради.
«Мароканд» МЧЖ — банк-молия секторидаги ИТ-технологиялар ва инноватсион ечимлар соҳасидаги етакчи ишлаб чиқувчи компания. Компания лойиҳаларидан бири бўлиб Упай электрон тўловлар универсал сервиси ҳисобланади, унинг ёрдамида онлайн тарзда коммунал хизматлар, мобил алоқа, интернет учун тўловларни тўлаш, кредитларни сўндириш ва тармоқда харид қилиш мумкин. Сервис 500 мингдан ортиқ фойдаланувчига хизмат кўрсатади ва 400 дан ортиқ хизмат ва товарлар таъминотчиларига эга.

Изоҳ билдириш