49731

Яна саккиз киши ис газидан заҳарланди

Ўзбекистон 4 декабрь 21:17 354

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи С.У. (исмли аёл) уйини иситиш мақсадида ўтин ёқиб, чўғларини ётоқхонасига олиб кириши оқибатида ўзи ва 3 нафар фарзандлари ис газидан заҳарланган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 3 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Н.Ю. (исмли аёл) уйида иситиш печини ёқиб ухлаб қолиши оқибатида, иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ исидан ўзи ва 3 нафар фарзандлари заҳарланган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳар иккала ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш