38912

Яна нореал қарздорлик муаммоси: Истеъмолчи барибир ҳақ бўлиб чиқди!

Ўзбекистон 16 май 11:24 502

Жиззах вилоят Дўстлик туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Феруза Ғаффорова мурожаат қилди.

Мурожаатда таъкидланишича, истеъмолчининг газ учун тўлаган 800 000 сўм маблағи туман газ таъминоти бўлими томонидан туман газ тармоғи компьютер базасига қайд этилмаган ва фуқарога қарздорлик ҳисобланган.

Дўстлик тумани жамияти ходимлари томонидан мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди ҳамда ҳақиқатдан истеъмолчи Ф.Ғаффорованинг қарздорлиги мавжуд эмаслиги, 2018 йил 1 февраль ҳолатига 800 000 ҳақдорлиги аниқланди.

Изоҳ билдириш