44267

Яна қарздорлик: Бу сафар 5 млн.дан ортиқ нореал қарздорлик

Ўзбекистон 10 июль 11:01 341

Ғузор тумани Тошгузар қишлоғида яшовчи фуқаро Х.Қўлдошев туман электр таъминоти корхонаси хизматидан норози бўлиб, хонадонига қўшимча 102070047144-абонент рақами очилганлиги ва ушбу абонент рақам орқали 5 127 827 сўм қарздорлик ҳисобланганлиги ҳақида ёзган аризаси Ғузор туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига келиб тушди.

Туман жамияти ходимлари томонидан мазкур мурожаат ўрганилди. Аниқланишича, фуқаро хонадони истеъмолчи сифатида 102070047145-сон билан туман корхонасида рўйхатга олинган ва СЕ 102 10А-русумли завод рақами 008639065157726-бўлган электр ҳисоблагич орқали электр энергиясидан фойдаланиб келган.

Истеъмолчи сарф қилинган электр энергияси учун тўловларини ўз вақтида амалга оширган, қарздорлик мавжуд бўлмаган. Бироқ, туман электр таъминоти корхонаси масъуллари томонидан истеъмолчи билан шартнома ва бошқа асословчи ҳужжат тузмасдан фуқаро номига қўшимча 102070047144-сонли абонент рақами очилган ва асоссиз 5 124 827 сўм қарздорлик ҳисобланган.

Ишда тўпланган хужжатларга асосида қўлланилган қарздорликни ундириш бўйича асословчи ҳужжатлар ТЭТК маълумотлар базасида мавжуд эмаслиги сабабли таъминотчи корхона раҳбарияти томонидан ходимларининг эътиборсизлик оқибатида очилган абонент рақами ҳаракатдан тўхтатилиб, ушбу абонент рақами орқали ҳисобланган 5 124 827 сўм қарздорлик умидсиз қарздорликлар рўйхатига киритилиб, истеъмолчи ҳисобидан чиқарилиши таъминланди.

Изоҳ билдириш