44001

Вазирнинг биринчи ўринбосари Навоий вилоятида

Ўзбекистон 6 июль 10:55 1 657

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков Навоий шаҳрида бўлиб, маданият ва санъат муассасалари, таълим масканлари фаолиятини атрофлича кўздан кечирди.

Хусусан, Навоий шаҳар 1- ва 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари бўлиб, таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник база ҳамда ўқитувчиларнинг ўқув дастурлари бирма-бир ўрганиб чиқилди. Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишларида китоб мутолаасининг аҳамияти катта эканини таъкидлаб, бадиий ва соҳага оид адабиётларини кўпайтириш таклифини бердилар.

Амфитеатр мажмуаси қошидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказининг иш режаси, марказнинг техник ускуналар билан таъминланганлик даражаси  билан танишиб чиқилди. Ушбу марказни амфитеатрдан алоҳида марказ сифатида ташкил этиш, тўгараклар сонини кўпайтириш ва мавжудларининг сифатини ошириш, аҳолининг мазмунли маданий хордиқ чиқариши учун қизиқарли лойиҳалар тайёрлаш таклифлари илгари сурилди.

Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида кўнгилочар аттракционларни кўпайтириш ва буни амалга ошириш учун тадбиркорларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқиш, аҳоли мароқли дам олиши учун янги ғоялар билан ёндашиш лозимлиги эътироф этилди.

Навоий маданият ва санъат коллежларига ташриф буюриб, иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Шу билан биргаликда, О.Назарбеков вилоят тарихи ва маданияти музейида ҳам бўлди.

Изоҳ билдириш