49791

«Ўзбекконцерт» етти нафар хонанданинг видеоклипини рад этди

Ўзбекистон 6 декабрь 15:17 856

Жорий йил 5 декабрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилишида 16 нафар хонандалар томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқилди.

Хонандалар Жаҳонгир Позилжонов ва Дилафрўз Ҳайитметовалар ижро этган “Меҳмоним” дуэти, Севара Юсупованинг (Севара тахаллуси билан эфирга чиқаётган) “Узун йўл”, Маҳлиё Омоннинг “Фарғонадан”, Жаҳонгир Отажановнинг “Қадди баланд”, Достон Убайдуллаевнинг “6-хонадон”, Алишер Зокировнинг “Майли, майли” қўшиқларига олинган видеоклиплари муҳокама қилиниб, уларда баъзи жузъий камчиликлар кўзга ташлангани сабабли рад этилди.

“Хонандалар Бадиий Кенгашга аъзолари томонидан рад этилган видеоклиплардаги қўшиқ матни, мусиқаси, видеоклип дастури (сценарийси)нинг ғоявий-бадиий савиясига алоҳида эътибор қаратиб, кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб Бадиий Кенгашга қайта топширишлари мумкинлигини маълум қиламиз”, – дейилган хабарда.

Изоҳ билдириш