39153

Ўзбекистоннинг биринчи хонимига АҚШда ким ҳамроҳлик қилаётгани маълум бўлди (фото)

Ўзбекистон 17 май 22:33 2 970
Фото: Karen Pence/Twitter.

Аввал хабар қилинганидек, 15 май турмуш ўртоғи Зироатхон Мирзиёева билан АҚШга етиб борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 май куни Америка Қўшма Штатлар Президенти Дональд Трамп билан учрашди. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига ташриф буюрди.

АҚШда Давлатимиз раҳбари билан расмий ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевага АҚШ вице-президенти рафиқаси Карен Пенс ҳамроҳлик қилди.

Шавкат Мирзиёев президент Дональд Трамп таклифига кўра 15-17 май кунлари АҚШга илк расмий ташрифини амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 май, душанба куни Мелания Трамп (Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи) буйрагида безарар ўсимта пайдо бўлгани учун эмболизация муолажасини бошдан кечирди.

Изоҳ билдириш