48231

Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси сурати намойиш қилинди

Ўзбекистон 9 октябрь 14:04 618

Тошкент шаҳрида Росатом давлат корпорацияси ва Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик (АЭХА) вакиллари ҳамкорлигида Ўзбекистон мутахассислари учун қўшма семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тадбирда Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган биринчи АЭСнинг интерактив лойиҳаси намойиш қилинди.

Республикада биринчи атом электр станциясини қуриш қарори аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида, ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Хусусан, АЭС қурилиши келажакда Ўзбекистон аҳолисини барқарор нархдаги электр энергияси билан таъминлашга омил бўлади.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, самарадорлик ва хавфсизликка замонавий ёндашувларни ҳисобга олган ҳолда, АЭС иши аҳолининг турмуш даражаси, иқтисодиётининг барқарор ривожланиши, мамлакатнинг илмий, техник ва кадрлар салоҳиятини ўсишига сезиларли ҳисса қўшади.

Ушбу режаларни амалга ошириш мақсадида, 2018 йилнинг 7 сентябр куни Москвада Ўзбекистон ва Россия ўртасида Россия лойиҳаси бўйича АЭС қуришда ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди.

Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси қурилиши Навоий ва Бухоро вилоятлари чегараси яқинидаги Тўдакўл сувомбори яқинида қурилади.

Изоҳ билдириш