44261

Ўзбекистонда сиртқи ва кечки таълим учун қабул бошланди (ОТМлар рўйхати)

Ўзбекистон 10 июль 10:29 16 784

Олий таълим муассасалари учун 2018/2019 ўқув йилида сиртқи ва кечки таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

ОТМларда сиртқи таълим шакли учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 10 июлидан 31 июлигача ҳамда кечки таълим шакли учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддати 9 июлидан 25 июлигача қабул қилинади.

Абитуриент олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

-умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

-086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;

-паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;

-3.5 x 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат.

2018/2019 ўқув йилида сиртқи таълим шакли учун бакалаврга қабул қиладиган олий таълим муассасалари рўйхати

1. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

2. Ўзбекистон миллий университети

3. Тошкент давлат техника университети

4. Тошкент давлат иқтисодиёт университети

5. Тошкент молия институти

6. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

7. Тошкент кимё-технология институти

8. Тошкент давлат педагогика университети

9. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти

10. Андижон машинасозлик иқтисодиёт институти

11. Андижон давлат университети

12. Бухоро давлат университети

13. Бухоро муҳандислик технология институти

14. Гулистон давлат университети

15. Жиззах политехника институти

16. Қорақалпоқ давлат университети

17. Қарши давлат университети

18. Қарши мухандислик иқтисодиёт институти

19. Наманган давлат университети

20. Наманган муҳандислик технология институти

21. Наманган муҳандислик қурилиш институти

22. Самарқанд давлат университети

23. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

24. Термиз давлат университети

25. Фарғона давлат университети

26. Фарғона политехника институти

27. Урганч давлат университети

28. Навоий давлат педагогика институти

29. Нукус давлат педагогика институти

30. Жиззах давлат педагогика институти

31. Қўқон давлат педагогика институти

32. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика университети

33. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

34. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали

35. Тошкент давлат аграр университети

36. Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали

37. Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали

38. Самарқанд ветеринария медицинаси институти

39. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

40. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти

41. Миллий рассомчилик ва дизайн институти

42. Тошкент ахборот технологиялари университети

43. Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали

44. Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали

45. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали

46. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали

47. Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали

48. Тошкент темир йўл муҳандислари институти

49. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

50. Тошкент архитектура қурилиш институти

51. Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти

2018/2019 ўқув йилида кечки таълим шакли учун бакалаврга қабул қиладиган олий таълим муассасалари рўйхати

1. Ўзбекистон миллий университети

2. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

3. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали

4. Тошкент давлат шарқшунослик институти

5. Тошкент давлат педагогика университети

6. Наманган давлат университети

7. Самарқанд давлат университети

8. Самарқанд давлат чет тиллар институти

9. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика университети

Изоҳ билдириш