44302

Ўзбекистонда бошқарувчисиз учувчи воситаларни ишлаб чиқариш ташкил этилади

Ўзбекистон 10 июль 15:11 281

Хитой Халқ Республикасининг «БШарк Ҳолдингс Лтд.» (ХХР) ва «Давергеодезкадастр» қўмитаси қошидаги “Геоиннаватсия маркази” ДУК замонавий пилотсиз технологияларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзолади.

“Геоиннаватсия маркази” ДУК бир гуруҳ ходимлар Хитой Халқ Республикасининг Шенчжен шаҳрига қилинган ташриф чоғида меморандум имзоланди.

Имзоланган меморандумга мувофиқ томонлар биргаликда ўқитиш дастурларини ишлаб чиқадилар, семинарлар ўтказадилар, ўзаро манфаатли соҳаларда мутахассислар билан алмашинадилар, ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун икки томонлама ишчи ташрифлар ташкил этадилар, ПУА нинг янги лойиҳалари бўйича тадқиқотлар, ишланмалар, ПУА ишлаб чиқариш ҳамда эксплуататсияси ва уларга техник хизмат кўрсатиш жараёнида олинган натижаларга оид ахборот ва тажриба алмашиб турадилар.

«БШарк Ҳолдингс Лтд.» (ХХР) компанияси ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларини етказиб бериш, ходимларни ўқитиш, сотувлар ва маркетинг бўлимини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш каби ишларни амалга оширишни режалаштирган.

Изоҳ билдириш