33888

Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетиши кутилмоқда

Ўзбекистон 12 март 12:15 298

14 мартдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетади. Баъзи жойларда ҳаво 7 даражагача совиб кетади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 13 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 14—16 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 мартда кечаси 3—8о илиқ, кундузи 10—15о илиқ, 15—16 мартда кечаси 1—3о совуқ, кундузи 7—12о илиқ бўлади.

Қорақалпогистон ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, 13 март куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 14—16 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, 13 мартда баъзи жойларда 17—22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 мартда кечаси 0—5о совуқ, кундузи 0—5о илиқ, 14—16 мартда кечаси 2—7о совуқ, кундузи 2—7о илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 13 март куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 14—16 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезлик-да эсади, 13 мартда баъзи жойларда 17—22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 мартда 3—8о илиқ, 14—16 мартда 0—5о илиқ, кундузи 10-15о илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 13 мартда кечаси 0—5о совуқ, кундузи 0—5о илиқ, 14—16 мартда кечаси 2—7о совуқ, кундузи 2—7о илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 13 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 14—16 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, 13 мартда баъзи жойларда 17—22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 мартда 7—12о илиқ бўлади, 14—16 мартда 0—5о илиқгача пасаяди, 15—16 мартда 1—3о совуқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманганФарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 13—14 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15—16 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13—14 мартда кечаси 4—9о илиқ, кундузи 10—15о илиқ, 15—16 мартда кечаси 0—5о илиқ, кундузи 5—105о илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, 13—14 мартда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 15—16 мартда ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13 март куни кечаси 2о совуқ—3о илиқ, 14—16 март кунлари кечаси 1—6о совуқ, кундузи 2о совуқ—3о илиқ бўлади

Изоҳ билдириш