44307

Ўзбекистон аҳолиси сони қарийб 33 миллион кишига етди

Ўзбекистон 10 июль 16:14 294

Ўзбекистон аҳолиси 2018 йилда 32,9 миллион кишини ташкил этди, деб маълум қилди республика Давлат статистика қўмитаси.

Мамлакатда январ-июн ойларида 324,3 минг бола дунёга келган.

Энг кўп – 3753,3 минг киши Самарқанд вилоятида, энг кам – 821,9 минг киши Сирдарё вилоятида яшайди.

Туғилиш кўрсаткичи бўйича Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё етакчилик қилмоқда.

Ўтган давр давомида аҳоли сони 243,4 минг кишига кўпайган бўлиб, 50%дан ортиғи шаҳарларда истиқомат қилади.

Изоҳ билдириш