36203

Уруш қатнашчилари Ялтада бепул дам олади

Ўзбекистон 17 апрель 11:42 200

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни «Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

Қарорга кўра, Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг истаклари асосида Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги «Ўзбекистон» ҳамда республика ҳудудидаги бошқа санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги белгиланган жойларда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳарбий техникалар намойиши ташкил этилади.

Ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, Ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган ҳар бир фахрий, ҳар бир киши хотираси абадийлаштирилиши, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши таъминланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳрида 2018 йил 9 май соат 21.00 да Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил қилади.

Изоҳ билдириш