47525

Ҳукумат ижро тузилмасига ўзгартириш киритилди. Султонов Бош вазир ўринбосари лавозимида қоладими?

Ўзбекистон 14 сентябрь 13:47 999

Жорий йил 12 сентябрь куни Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ижро тузилмасига айрим ўзгартиришларни киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари — “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозими тугатилди. Яъни ушбу соҳадаги бош вазир ўринбосари айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси бўлиши ҳақида қоида чиқариб ташланди.

Шундай қилиб, Алишер Султанов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари сифатида қолади.

Баҳром Ашрафхонов эса “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида иш юритади.

Изоҳ билдириш