22900

Туркия фуқароси Ўзбекистонда Давлат қўмитаси раисига маслаҳатчи этиб тайинланди.

Ўзбекистон 6 ноябрь 12:32 1 534

Собиқ депутат Содиқ Бадак Ўзбекистонда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига маслаҳатчи этиб тайинланди.

Маълумотларга кўра, Туркия Миллий ассамблеяси собиқ депутати Содиқ Бадак Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. Унинг асосий вазифаси мамлакат ҳудудларининг туристик инфраструктурасини ривожлантиришда иштирок этиш  ва қонун лойиҳаларини мукаммаллаштириш ишларида таклифларини билдириш.

Содиқ Бадак, шунингдек, Ўзбекистон учун салоҳиятли чет эл бозорини ўрганиш ишларида ҳам қатнашади. Янги турмаҳсулотлар яратиш ишларига, шунингдек, туристик брендлар ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 25-26 октябрь кунлари Туркияга ташрифи давомида унинг номзоди илгари сурилганди.

Изоҳ билдириш