36212

Тошкентдаги «Ҳарбий қабристон» ободонлаштирилди

Ўзбекистон 17 апрель 12:20 268

9 май – Хотира ва қадрлаш куни яқинлашмоқда. Ўзбек халқи мазкур санани муносиб нишонлаш, байрам тадбирларини сифатли ўтказиш борасидаги саъй-ҳаракатларни аллақачон бошлаб юборган. Республика фуқаролари, хусусан, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ҳам умумхалқ байрамига тайёргарлик ишларида фаоллик кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати «Аsr.Uz»га маълум қилди.

Тошкентдаги «Ҳарбий қабристон» мажмуасида Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган ҳашар ҳам шундай тадбирлардан биридир.

«Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан, мажмуа ҳудуди ободонлаштирилмоқда, — дейди Яккасарой тумани қабристонлар участка бошлиғи Санжар Имомназаров. — Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар турли дарахтларга ишлов берди ва оқлади, ерни ўт-ўланлардан тозалади. Вазирлик масъул ходимларининг айтишича, бу тадбир бир кунлик бўлмай, давомлидир».

Изоҳ билдириш