47501

Тошкентда йўл остидаги сув қувури портлади

Ўзбекистон 14 сентябрь 10:44 476

13 сентябрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида (Қатортолда) иссиқлик суви таъминотининг автомобиль йўли остидан ўтган қисмида портлаш бўлибди. Ижтимоий тармоқларда суратлари тарқамоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди.

Ҳодиса “TOSHISSIQQUVVATI” ДУК томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш вақтида содир бўлган. Қувурдаги портлаш юқори босимдаги сув келиши натижасида юз берган.

Натижада иссиқ сув босими ҳисобига йўл қопламаси зарар кўрган. Ҳодисада икки автомобиль – Spark ва Matiz талафот кўрган. Одамлардан ҳеч ким жабр кўрмаган.

Изоҳ билдириш