48249

Тошкентда ёш тадбиркор йигит фожиали тарзда ҳалок бўлди

Ўзбекистон 9 октябрь 15:48 2 512

Тошкентда таниқли тадбиркор, ресторатор Мурат Юсупов 7 октябрь куни фожиали тарзда ҳалок бўлди, деб ёзади «Nuz.uz».

26 ёшли йигит ток уриши оқибатида оламдан кўз юмган.

Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса 7 октябрь куни кечаси соат 22:00 атрофида юз берган. Мурат ювиниш хонасида телефонини қувватлантирмоқчи бўлганида, уни ток урган.

«Марҳумнинг дўстлари ва яқинлари ҳозиргача ушбу ҳолатни қабул қила олмаяпти. Ўнлаб инсонлар йигитнинг Facebook саҳифасига таъзия сўзларини ёзиб қолдирмоқда», — дейилади хабарда.

«У биздан эди. Ресторатор ва тадбиркор! Биз ҳаммамиз жуда яхши ва меҳрибон йигитни йўқотдик. Жойи жаннатдан бўлсин!», — таниқли ресторатор, Caravan Group асосчиси Тимур Мусин.

«Мен бу ҳақда эрталаб соат 6 да эшитдим, ҳалигача ўзимга кела олмаяпман. Мен кимдир қўнғироқ қилишини ва бу бўлмаган гап эканлигини айтишини истадим. Бироқ, мўъжизалар йўқ нарса экан. Жойинг жаннатдан бўлсин!», — деб ёзди йигитнинг дўстларидан бири.

Изоҳ билдириш