45712

Тошкентда мудҳиш автоҳалокат кузатилди (фото)

Ўзбекистон 13 август 8:54 1 034

12 август куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида, ТТЗ яқинида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида кулранг ва қора рангли Ласетти автомобиллари тўқнашган. Кучли зарбадан кулранг Ласеттининг ён томони ичкарига чуқур кириб кетган.

Маълумотларга кўра, ушбу ЙТҲ ТТЗга яқин жойда содир бўлган, ҳайдовчилардан бири қизил чироққа тўхтамасдан катта тезликда ҳаракатланаётган бўлган. Воқеа гувоҳларига кўра – ЙТҲда қурбон бўлганлар йўқ.

 

Изоҳ билдириш