50558

Тошкентда маст фуқаро қўшнисини уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

Ўзбекистон 9 январь 10:30 453

Тошкентда қўшнилар ўртасидаги ўзаро жанжал ўлим билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, 2019 йил 5 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Г.Д. маст ҳолда қўшниси М.П.нинг уйида у билан ўзаро жанжаллашиб, унинг бош ва баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада М.П. олган жароҳати бўйича ҳеч қаерга мурожаат қилмай, 7 январь куни уйида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Г.Д. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш