51028

Тошкентда “Gentra” автомобили йирик ЙТҲ учради

Ўзбекистон 7 февраль 14:30 841

2019 йилнинг 6 февраль куни тунда пойтахтнинг Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида “Gentra” русумли автоулови бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бу ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига соат 00.02 да маълумот келиб тушган.

Бошқарма Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, машина салонида қисилиб қолган ҳайдовчини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олган ва тиббиёт ходимларига топширишган.

Изоҳ билдириш