45893

Тошкент ИИББ радарлар ўрнатилган жойлар рўйхатини эълон қилди

Ўзбекистон 15 август 8:21 1 410
Фото: ИИББ

Тошкент ИИББ пойтахтда радарлар ўрнатилган жойлар рўйхатини эълон қилди.

14 август куни мобил (кўчма) радар қурилмалари шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида ўрнатилган:

Олмазор тумани:
Тошкент автомобиль ҳалқа йўли (Келес кўпригида) соат 9:00дан;
Тошкент автомобиль ҳалқа йўли (мўлжал: собиқ ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти) соат 11:00дан;

Юнусобод тумани:
Тошкент автомобиль ҳалқа йўли (мўлжал: 19 даҳа) соат 14:00дан;
Амир Темур шоҳ кўчаси (мўлжал: Тошкент телеминораси) соат 16:00дан;

Сергели тумани:
Тошкент автомобиль ҳалқа йўли (мўлжал: «Drivers Village» автосалони) соат 18:00дан.

“Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг, тезликни оширманг, ҳаракатланиш вақтида эҳтиёт бўлинг”, – дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳ билдириш