36186

Тез тиббий ёрдам ходими вояга етмаган болани уриб ўлдириб қўйди

Ўзбекистон 17 апрель 10:32 179

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 14 апрель куни соат 20.00ларда фожиали ҳодиса юз берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими санитари, 1994 йилда туғилган Ж.Қўлдошев «Дам» қишлоғи ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида ҳамқишлоғи, ўрта мактаб ўқувчиси 2004 йилда туғилган Қ.Валиевни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жиддий жароҳат етказган. Натижада Қ.Валиев воқеа жойида вафот этган. Ж.Қўлдошев эса қўлга олинган.

Изоҳ билдириш