38908

“Сувсоз” Давлат унитар корхонаси раҳбариятида жиддий ўзгариш

Ўзбекистон 16 май 11:14 1 101

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири бошчилигида йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Мирхидоятов Тохир Шарапович “Сувсоз” Давлат унитар корхонаси бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз бунга қадар Мирхидоятов Тохир Шарапович “Тошкент агро захира хизмат” Давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаган.

Мирхидоятов Тохир Шарапович 1960-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент темир йўл муҳандислари институтини 1982-йилда тамомлаган. 2003-2012 йилларда «Сувсоз» Давлат унитар корхонаси бошқарувчиси, 2012-2015 йилларда Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаменти бошлиғи, 2015-2017 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

Изоҳ билдириш