44601

Сурхон оналарининг ҳурматли президентимиз Ш.М. Мирзиёевга мурожаати.

Долзарб | Ўзбекистон 13 июль 15:01 2 145

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ўз лавозимидан озод этилгани, унинг ўрнига 2016 йилнинг декабридан буён Сурхондарё вилоятига ҳокимлик қилиб келаётган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятининг янги ҳокими бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган бир қанча хабарлар тарқалди.

Тармоқ фойдаланувчилари Эркинжон Турдимовни қадрлаб, хокимга фаолияти давомида бир қанча қилган ишлари ҳақида миннатдорчилик билдиришмоқда.

Бундан ташқари Сурхондарё ҳалқи Президентимиз Ш.М. Мирзиёевга хам мурожаат йўллашди. Қуйида сизларга ушбу мурожаатни тўлалигича тақдим этамиз.

СУРХОН ОНАЛАРИНИНГ ҲУРМАТЛИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ Ш.М. МИРЗИЁЕВГА МУРОЖААТИ.

Биз Вилоят ҳокимимиз Эркинжон Турдимовнинг Самарқанд вилоятига кетишларига норозимиз!
Вилоятимиз ҳокими Эркинжон Турдимов Сурхон халқи учун кўп эзгу ишларни амалга ошириб, яна режада қанча-қанча эзгу ишлар, ислоҳотлар, янгиликлар ва бошқа хайрли ишларни Сурхон халқи билан биргаликда амалга ошириш учун бел боғлаб турувдилар. Бизга камида 5- йиллар раҳбарлик қилишлари керак эди.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ўзлари бизнинг Сурхон халқини дунёларга тенг гавҳар билан сийладилару, яна қайтариб олмоқчилар! Биз яъни Сурхон халқи, Сурхон Хотин-қизлари, сочлари оқ муштипар оналари номидан оқил ва одил Президентимиздан илтимос қиламиз.

Вилоят ҳокимимиз Эркинжон Турдимовни ҳеч бўлмаса 5 йилгина қолишига рухсат беринг. Наҳотки, Самарқанд вилоятига муносиб раҳбар республикамизда бошқа бўлмаса. Эркинжон Турдимовнинг воҳамизда ҳали тугамаган, энди бошланган ишлари қанча! Эндигина сизнинг саъйи ҳаракатингиз билан Сурхон халқи ҳокимга ёлчиб, эндигина бағрига шамол тегиб, кўнгил каъбаси ором олиб, руҳи таскин топиб, Эркинжон Турдимовнинг ёнларида туриб, ҳар ишда камарбаста бўлаётган эдилар. Сиздан Оналар номидан, барча хотин- қизлар номидан юзлари нурли, қалблари ҳурли, қилаётган эзгу ишлари хайрли бўлган ҳокимимиз Эркинжон Турдимовни Сурхон воҳасига қолишига рухсат беришингизни ўтиниб, илтимос қилиб қоламиз.

Эҳтиром ила сиздан нажот ва Сурхон оналарининг мурожаатини сизга йўлловчи фуқаронгиз К.Юсупова.

Изоҳ билдириш