39808

Суд ва терговдан қочиб юрган 20 нафар шахс ушланди

Ўзбекистон 23 май 16:59 444

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган маълумотларга кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида 2018 йил 22 май куни бедарак йўқолганлардан 2 нафар шахс топилган.

Илгари содир қилган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган 20 нафар шахс ушланган.

Бундан аввал қайд қилиниб, шу кунгача очилмай қолган жиноятлардан 6 таси очилган.

Изоҳ билдириш