31727

Шавкат Мирзиёев космик тадқиқотларни ривожлантириш бўйича комиссия ташкил этди

Ўзбекистон 13 февраль 9:54 491

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши имзоланди.

Фармойишга кўра, миллий космик фанини ривожлантириш, мамлакатни инновацион равнақ топтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрловчи Ишчи комиссия тузилмоқда.

Ушбу комиссия сунъий йўлдошли алоқа миллий тармоғини яратиш, космонавтика ютуқларини жорий этиш, космик ва сунъий йўлдошли технологиялар соҳасида кадрларни давлат-хусусий шериклик асосида потенциал хорижий ҳамкор ёрдамида тайёрлаш бўйича ҳам таклифлар йиғади.

Изоҳ билдириш