50954

Шаҳрисабзнинг Кўл қишлоғида 2 метр қор ёғди (фото)

Ўзбекистон 1 февраль 11:52 1 078

«Дарё»га Шаҳрисабз туманидаги Кўл қишлоғи аҳолисидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда таъкидланишича, Кўл қишлоғига жорий йилнинг 6 январь куни қалин қор тушган. Балки ишонмассиз — 2 метр. Оқибатда, йўл ёпилиб қишлоқ аҳли ташқи дунёдан бутунлай узилиб қолган. Мурожаатчиларнинг қўшимча қилишича, бу ҳолат 10 кун давом этган.

«Бу даражадаги қалин қор 2016 йил ёққан эди, — дейди Кўл қишлоқ врачлик пункти мудири Абдумалик Сафаров. — Ўшандан бери бундай йўл ёпилиб қолиш ҳолати бўлмаганди. Бу йилги қор эса жуда қалин ёғди. Баъзи ҳудудларда 2 метрдан ҳам ошди».

Маълум бўлишича, 2 метр ёққан қор туфайли қишлоқдан туман марказига олиб тушувчи йўлларни қор босган. Қорни тозалаш мақсадида қишлоқ аҳолисидан иборат 30—40 кишилик жамоа 9 кун меҳнат қилган.

Кўл қишлоғига олиб борадиган йўл. Фото: Жамшид Жамолов

Қишлоқда жойлашган 64-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шоҳимардон Валматовнинг айтишича, қор босган кунлари қишлоқ аҳолиси 7 кун давомида электр токисиз қолган.

Изоҳ билдириш