36125

Самарқандда вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзгарди

Ўзбекистон 16 апрель 14:35 236

Самарқандда вилоят ҳокимининг ўринбосари алмашди. Бу ҳақида Asr.Uz`нинг вилоятдаги манбаси хабар берди. Рустам Қобилов 16 апрелдан эътиборан Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади.

Қобилов Рустам Ражаббоевич 1984 йилнинг 8 май куни Тойлоқ туманида туғилган.
Самарқанд давлат университетини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги: социолог, иқтисодчи.
2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2005-2009 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Самарқанд давлат университетидаги бошланғич ташкилоти раҳбари (жамоатчилик асосида);
2008-2009 йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Самарқанд вилояти минтақавий ахборот-таҳлил маркази илмий ходими (ўриндошлик асосида);
2009-2011 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши “Етакчи ёшлар” маркази раҳбари;
2011-2015 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар кенгаши раиси;
2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси;
2017-2018 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатган.

Умаров Азамат Мардонович ўз аризасига кўра ушбу лавозимдан озод этилди.

Изоҳ билдириш