44616

Президент топшириғи билан қурилган сиҳатгоҳ фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон 13 июль 16:58 1 019

Хонобод шаҳрида Андижон вилоятидаги илк сиҳатгоҳ очилди. «Хонобод» санаториясининг тантанали очилишида ҳукумат, ҳокимлик ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Бу ҳақида «Asr.Uz»га  GM Uzbekistan матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли топшириқларига асосан барпо этилган санаторияни энг сўнгги замонавий тиббиёт ускуналар билан жиҳозлашда «GM Uzbekistan» компанияси барча зарурий ишларни амалга оширди.

Сиҳатгоҳ денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган бўлиб, у ўзининг кислород билан тўйинган ионлаштирилган ҳавоси билан юқори ва қуйи нафас органлари, ҳаракат-таянч, асаб тизими касалликларини даволашга ихтисослашган.

Сиҳатгоҳ ҳудуди 10,5 гектарни ташкил қилиб барча корпуслар боғ ҳудудида жойлашган ҳамда манзарали дарахтлар, арчалар ва гуллар билан ўралган. Сиҳатгоҳда замонавий спорт майдонлари, сув ҳавзалари, wi-fi интернет ва болалар майдончалари дам олувчиларнинг мароқли хордиқ чиқаришлари учун хизмат қилади.

Мазкур замонавий иншоотнинг барпо этилишида 800 нафар қурувчи ва ишчи ходимлар хизмат қилди.

Сиҳатгоҳ очилиши маҳаллий аҳолига ишчи ўринлари яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этди. Сиҳатгоҳ бир вақтнинг ўзида 200 нафар кишини қабул қилиш имконига эга бўлиб, уларга мажмуанинг 130 дан ортиқ ходим барча зарурий хизматларни кўрсатади.

 

Изоҳ билдириш