36109

Полковник Комилжон Арипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон 16 апрель 12:30 313

Полковник Комилжон Арипов Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, 5 йиллик фаолиятидан сўнг бўшатилди.

UzNews.uz” манбасининг хабарига кўра, 48 ёшли Арипов Комилжон Мирсаидович 2013 йилнинг январидан бошлаб, ушбу лавозимни эгаллаб келаётган эди. Унинг ҳозирда қайсидир лавозимга ўтказилгани ёки тайинлангани ноъмалум.

Эслатиб ўтамиз, Фавқулодда вазиятлар вазири лавозими 2018 йилнинг февраль ойи ўрталаридан буён бўш қолмоқда.

Изоҳ билдириш