48261

Поезд ва “Дамас” тўқнашуви оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этди

Ўзбекистон 9 октябрь 18:40 714

Шу йил 8 октябрь куни соат 09:30ларда Поп тумани “Уйғур” қишлоғи ҳудудида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасида д/р 50 А 687 ЛА “Дамас” автомашинаси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб “Қўшминор-Поп-2” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 3008-сонли юк поезди билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Дамас” автомашинасида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган ва 5 нафар фуқаро тан жарохатлари олган.

Изоҳ билдириш