44500

Қорақалпоғистондаги ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон 12 июль 15:10 483
Фото: архив

11 июль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида содир бўлган автоҳалокат оқибатида беш киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳатланди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарда айтилишича, “Бўстон-Беруний-Чолиш-Урганч” йўлининг 3-километрида “Нексия” русумли автомобиль қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган “Кобальт” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

Натижада ҳар икки автомашина ҳайдовчилари жароҳат олиб воқеа жойида, уч нафар йўловчи эса касалхонада вафот этганлар. Шунингдек, “Нексия” автомашинасининг яна бир нафар йўловчиси касалхонага ётқизилган.

Изоҳ билдириш