45946

Она ўз қизини пичоқлади, ота эса ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди

Ўзбекистон 15 август 16:30 1 927

14 август кунида бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда икки жиноят содир бўлди. Она ўз қизини пичоқлаган бўлса, ота эса 29 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди.

2018 йилнинг 14 август куни Наманган шаҳрида яшовчи М.М. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи қизи З.О.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳатлаши натижасида З.О. касалхонага ётқизилган. М.М. ушланган.

Шу куни Наманган шаҳрида яшовчи Б.Ж. уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган, 29 ёшли ўғлини чап оёқ сон қисмига пичоқ билан уриши натижасида ўғли Б.Ж. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Б.Ж. ушланган.

Изоҳ билдириш