49801

Наманганда 16 ёшли ўқувчи қиз ўзини осиб қўйди

Ўзбекистон 6 декабрь 15:30 1 082

Наманган вилояти Чортоқ туманида 16 ёшли 10-синф ўқувчиси 4 декабрь куни уйида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

Туман Ички ишлар бўлими навбатчисининг айтишича, юз берган воқеа юзасидан туман прокуратураси ўз суриштирувини бошлаган.

Қиз нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас.

“Бу ўқувчи фақат «4», «5» га ўқирди. Доим хушчақчак, фаол ўқувчилардан эди. Кеча тўсатдан ўзини осгани ҳақида хабар топдик. Кимдир уни хафа қиладиган қиз эмасди», – дейди мактаб директори Асила Раҳмонова.

28 ноябрь куни Шаҳрисабздаги 1-лицейнинг 7-синфида ўқийдиган бола ўз уйида осилган ҳолда топилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ билдириш