41932

Миграция агентлиги Польшага илк ишчиларни жўнатишни бошлади

Ўзбекистон 13 июнь 23:05 640
Фото: migration.uz

2018 йил 12 июн куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан дастлабки тўрт фуқаро меҳнат фаолиятини юритиш учун Польшага учиб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

«Улар Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридан Илҳомжон Махмудов, Улуғбек Ҳасанов, Марҳамат туманидан Абдулла Абдурашидов ва Тошкент шаҳридан Рустам Шотуллаевлардир», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Польшанинг “JP Construct” ва “Arrow” компаниялари билан Ўзбекистон фуқароларини меҳнат фаолиятини юритиш учун Польшага юборишга оид Битимлар имзолаган эди.

Агентликнинг билдиришича, ҳозирги кунда Германия, Ўмон, Қозоғистон ва бошқа бир қатор давлатлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш