31747

ИИВ Самарқанд вилоятида 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш ҳақида янги маълумотлар берди

Ўзбекистон 13 февраль 12:02 825

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилишича, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 11 февраль соат 06.30ларда Мустақиллик кўчасида яшаган, нафақахўр А.А.нинг уйида меҳмонда бўлган укаси, Иштихон туманида яшовчи Р.П. хонадаги электр чироғини ёққан вақтида газ қувуридан сизиб чиқиб хонага тўпланиб қолиши оқибатида, газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган, натижа уйнинг деворлари ва 2-қаватдаги бетон плиталари ағдарилиб тушган.

Натижада Р.П. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва шу хонада ухлаб ётган А.А. ҳамда унинг бирга яшаган вояга етмаган 3 нафар набираси, ва Иштихон туманида яшаган синглиси М.П. ҳамда унинг қизи Ю.В.лар девор ҳамда бетон плиталари  тагида қолиб жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятидаги хонадонлардан бирида газ портлагани, қурбонлар борлиги хабар берилганди.

Изоҳ билдириш