45907

ИИББ “Спарк” ва “Жигули”даги ҳодиса юзасидан янги маълумот берди

Ўзбекистон 15 август 9:16 839

Тошкентнинг Қорақамиш даҳасида Spark ва «Жигули» автомобилларидаги бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган ҳодисанинг барча иштирокчилари шахси аниқланди. Айримлари ушланди ва ҳозирда воқеа юзасидан кўрсатма бермоқда. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

«Терговга қадар олиб борилаётган текширув ишлари натижасига кўра, жиноят иши қўзғатиш масаласига ойдинлик киритилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, интернет тармоғида яшин тезликда тарқалган видеода Тошкент кўчаларида, икки кишига зўравонлик кўрсатилиб, автомобилга мажбуран ўтқазиб, олиб кетилаётгани тасвирланган. Видео иштирокчиларидан бирининг қўлида эса ўткир тиғли совуқ қурол бўлган.

Изоҳ билдириш