50488

Қидирувга берилган Нодира Янгийўлдан топилди

Ўзбекистон 4 январь 16:24 1 204

1 январь куни йўқолган 15 яшар Нодира Яшатулаева Янгийўл туманида топилди. Унинг гапларига қараганда, у Янгийўлга танишларининг ёнига борган, айни вақтда бу маълумот текширилмоқда. Ички ишлар идораларининг барча хизмат ва бўлинмаларга юборилган тегишли кўрсатмалар натижасида Нодирани топишда Тошкент шаҳар ИИББга Тошкент вилояти ИИБ ходимлари кўмаклашишган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабарига кўра, Нодирага зарар етмаган, саломатлиги яхши, онаси унинг ёнида. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологлари Нодира билан суҳбатлашиб, яқинларини огоҳлантирмасдан уйдан чиқиб кетганлигини сабабларини ўрганишмоқда.

Изоҳ билдириш