49400

Ички ишлар ходимини ўлдирган уч нафар шахс ушланди

Ўзбекистон 23 ноябрь 13:14 882

Шу йилнинг 22 ноябрь куни соат 02.00ларда Андижон вилоятининг Избоскан тумани “Юқори Чувама” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида хизмат олиб бораётган икки нафар туман ИИБ тезкор вакиллари бир гуруҳ фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида уларни тўхтатишганида, улар ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатганлар.

Фуқаролардан бири А.Ж. телефон орқали укаси С.Ж. ва жияни З.Қ.ни воқеа жойига чақириб, уч киши биргаликда туман ИИБ тезкор вакиллари С.Я. ва И.Х.ни уришган. С.Я. ва И.Х. олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. И.Х. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу ерда вафот этган. А.Ж., С.Ж. ва З.Қ.лар ушланган.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш