48858

Ходимлари Тошкентда доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони кўпайди

Ўзбекистон 5 ноябрь 10:13 442

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ҳукуматнинг 2018 йил 1 ноябрдаги қарори билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарлари ўз ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин.

Ҳозиргача ана шундай ҳуқуққа эга ташкилотлар сони 71 та эди.

Изоҳ билдириш