44506

Газ учун ортиқча ҳисобланган қарздорлик суд қарори билан бекор қилинди

Ўзбекистон 12 июль 15:39 490

Ғузор тумани “Коратикон” қишлоғида яшовчи фуқаро Рахматов Акбар Очилович томонидан «Ғузортумангаз» корхонаси масъул ходимлари ҳизматидан норози бўлиб, унга нисбатан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ҳақидаги аризаси Ғузор туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига келиб тушди.

Фуқаро мурожаати туман жамияти ходимлари иштирокида атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар давомида хонадон 2013 йил 1 январдан буён абонент сифатида 11084224-сон билан «Ғузортумангаз» корхонасида рўйхатга олиниб, Новатор G-6 русумли завод рақами № 2183299 бўлган газ ҳисоблагич ўрнатилганлиги, ҳисоблагичнинг охирги кўрсатгичи 5687 м3 ни ташкил қилиб, истеъмолчи 6382 м3 фойдаланилмаган газ учун 1 211 440 сўм тўловни амалга оширганлиги яни 6382 м3-5687 м3=695 м3 табиий газга 171 039 сўм ортиқча тўловни амалга оширганлиги асосланди.

Бироқ, таъминотчи корхона “Биллингаз” дастурига истеъмолчи ҳисоблагич кўрсатгичи 9408 м3 га ошириб, 3721 м3 фойдаланилмаган табиий газ ортиқча киритилиши натижасида фуқаро ҳисобига 1 январ 2018 йил ҳолатида 522 952 сўм асоссиз қарздорлик ва ушбу қарздорликка нисбатан 340 032 сўм пеня, жами 862 984 сўм нореал қарздорлик вужудга келганлиги аниқланди.

Шу боис, туман жамияти ходимлари томонидан ишда тўпланган маълумотлар, истеъмолчининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва нореал қарздорликни бекор мақсадида, Ғузор туман маъмурий судига шикоят аризаси киритилди.

Суд қарорига биноан «Ғузортумангаз» корхонаси томонидан фуқаро хонадонига нореал қарздорликни ҳисоблаш билан боғлиқ хатти-ҳаракати ғайриқонуний деб топилди ва асоссиз ҳисобланган 862 984 сўм қарздорлик истеъмолчи ҳисобидан чиқарилди.

Изоҳ билдириш